Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Бирлашган Араб Амирликларининг “Масдар” ташкилоти Бренд ва стратегик ташаббусларнинг ижрочи директори Ламия Фавваз билан учрашди.
Учрашув доирасида томонлар “Заед Барқарор ривожланиш соврини” дастури доирасида 600 минг АҚШ доллари соврин жамғармасига эга, мактаб ўқувчилари томонидан яшил энергетика соҳасида инновацион ғояларни ишлаб чиқиш танловида вазирлик тизимидаги мактаблар иштирокини таъминлаш, истиқболдаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.
Шунингдек, БАА меҳмонлари томонидан вазир Ҳилола Умарова жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган БМТнинг CОП28 конференциясига таклиф этилди.