Ўзбек ва турк халқлари азалдан доимо иноқ, оғир кунларда бир-бирига суянч бўлиб келган. Бугунги кунга келиб икки давлат фуқароларининг ўзаро дўстлик алоқалари янада ривожланиб бормоқда.
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркиянинг айрим ҳудудларида содир бўлган кучли зилзила оқибатида ерлик аҳоли катта жабр кўрди. Давлатимиз раҳбари фожеа рўй берган куниёқ қардош Туркия халқига ва Президент Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик билдирган эди.
Президентимиз топшириғига мувофиқ, мамлакатимиздаги тегишли ташкилотлар вакилларидан иборат махсус қутқарувчилар зилзила оқибатларини бартараф этишда ёрдам бериш учун Туркия давлатига юборилди. Шу билан бирга ушбу ҳудудга юртимиздан турли гуманитар ёрдам маҳсулотлари доимий юборилмоқда.
Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасига борди ҳамда ўз ҳамдарлигини билдирди. Табиий офат натижасида ҳалок бўлган инсонлар хотирасини ёд этиб, жароҳатланган инсонларнинг тезда соғайиб кетишини тилади.