Сайт тест режимида ишламоқда

Халқ таълими вазирлиги vacancy.argos.uz орқали энг кўп очиқ танлов ўтказган етакчи ташкилотлар қаторидан жой олди

28 декабрь 2022 йил
image

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан йўлга қўйилган Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz орқали 78 та давлат органи ва ташкилоти, 208 та туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан мавжуд вакант лавозимлар учун 140 мингдан ортиқ танловлар эълон қилинди.

 

Халқ таълими вазирлиги мазкур йўналишда энг кўп танлов ўтказган (ТОП-10) ташкилот ва маҳаллий ҳокимликлар орасида 7 100 талик натижа билан 5-ўринга лойиқ кўрилди.

Шунингдек, ушбу ТОП-10 таликдан Молия, Қишлоқ хўжалиги, Мактабгача таълим, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирликлари, Ёшлар ишлари агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Оила ва хотин-қизлар, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмиталари ҳам жой олган.

 

Айтиш лозимки, 2020 йил 20 октябрда “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар, тизимдаги ташкилотлардаги вакант лавозимларга ишга қабул қилиш, ходимларни бошқа лавозимга ўтказишда танлов асосида саралаб олиш тартиби” Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланган.

Ҳозирги кунга қадар Халқ таълими вазирлиги тизимида vacancy.argos.uz портали орқали 7 мингдан ортиқ лавозимлар бўйича очиқ танловлар ташкил этилди.

Жорий йилнинг ўтган даврида вазирлик марказий аппаратида ўтказилган очиқ мустақил танлов жараёнлари асосида ғолиб, деб топилган 101 нафар номзод тегишли лавозимларга ишга қабул қилинди.

 

2021-2022 йиллар давомида vacancy.argos.uz портали орқали вакант лавозимлар учун ариза билан мурожаат этган 33 039 нафар номзоднинг 1 307 нафари, шундан:

107 нафари Вазирлик марказий аппарати;

34 нафари ҳудудий халқ таълими бошқарма бошлиғи ва бошлиқ ўринбосари;

141 нафари туман халқ таълими бўлими мудири;

24 нафари вазирлик тасарруфидаги республика ташкилотлари раҳбар ва раҳбар ўринбосари;

1 001 нафари мактаб директори лавозимларига тайинланди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu