Самарқанддаги мактаб учун ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 240 ўринли қўшимча ўқув биноси бунёд этилмоқда

9 ноябрь 2022 йил
image

Айни дамда Самарқанд вилоятида бўлиб турган Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Самарқанд туманидаги 33-сонли мактаб жамоаси билан учрашди.

Учрашув чоғида мактаб раҳбарияти томонидан умумтаълим муассасасидаги мавжуд инфратузилма ва ўқувчиларга сифатли таълим беришда қўлланилаётган янги ўқув методлари ҳамда яратилган шарт-шароитлар ҳақида атрофлича маълумот бериб ўтилди. 

Мактаб ўқувчилари учун ҳомийлик маблағлари ҳисобидан бунёд этилаётган 240 ўринли қўшимча ўқув биноси, ундаги спорт зали ҳамда ошхонанинг қурилиш жараёнлари кўздан кечирилди.

Вазир шунингдек, тумандаги Инвестиция дастури доирасида таъмирдан чиққан 43-сонли мактабда ҳам бўлиб, ўқув муассасасининг педагогик жамоаси ва масъул раҳбарлари билан таълим мазмуни ҳақида суҳбатлашди.

Мактабдаги синфхоналар ҳолатини ўрганиш давомида хоналарнинг ўрнатилган талабларга янада мослаштириш ҳамда зарур ўқув кўргазмалари билан бойитиш бўйича ўз тавсияларини улашди. Ўқитувчиларнинг таълимга оид қизиқтирган саволларига жавоб бериб ўтди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu