Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил26 апрелдаги “Таълим муассасаларида йўл ҳаракати қоидалари тарғиботини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 212-сон қарорининг 4-в банди Ички ишлар вазирлигига Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда «Ҳаракат хавфсизлиги синфхоналари» намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиб, ушбу лойиҳалар асосида 2022 — 2025 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларида «Ҳаракат хавфсизлиги синфхоналари»ни ташкил этиш дастурини тасдиқлаш вазифаси юклатилган.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирлиги бошчилигида ишчи гуруҳ аъзолари пойтахтимиздаги 288-сонли мактабида бўлиб ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан ҳомийлик асосида 2020 йилида ташкил этилган “Ҳаракат хавфсизлиги синфхонаси” билан танишилди.
Шу билан бирга, ишчи гуруҳ томонидан қарорга асосан ИИВ ЖХД ЙҲХ хизмати томонидан тайёрланган лойиҳа дастури кўриб чиқилиб тегишли хулоса тайёрланди.
(Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил12 июлдаги “2022-2026 йиллар давомида амалга оширилиши мўлжалланган “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 316-сон қарори билан Ички ишлар вазирлигига 2022-2026 йиллар давомида йўл ҳаракати қоидалари ўргатиш синфхоналарини ташкил этиш вазифаси белгиланган).
Қарорга асосан Ички ишлар вазирлиги томонидан 2022 йил якунига қадар 993 та умумтаълим мактабларида йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш синфхоналарини ташкил этиши кўзда тутилган.
Ушбу дастурни молиялаштириш манбаси этиб, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларни рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ташкил этиш белгиланган.