“Она тилим: қонунчиликда ва амалда” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди

4 ноябрь 2022 йил
image

Халқ таълими вазирининг 2022 йил 19 июлдаги “Ҳуқуқий билимларни ошириш куни”ни ташкил этиш тўғрисида”ги 234-сонли буйруғи”га асосан, ўтган вақт давомида қатор ҳуқуқий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Жорий йилнинг 4 ноябрь — “Ҳуқуқий билимларни ошириш куни”да Халқ таълими вазирлиги марказий аппарати ходимлари иштирокида “Она тилим: қонунчиликда ва амалда” мавзусида илмий-маърифий ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Унда вазирликнинг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари ходимлари ҳам ZOOM платформаси орқали қатнашди.

Семинар тадбирида Ўзбекистон Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти бўлим бошлиғи, юридик фанлар доктори, профессор М.Баратов томонидан ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 33 йил тўлиши муносабати билан маъруза қилинди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu