“Ўқитувчилар-келажагимиз бунёдкорларидир!» видеороликлар ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

31 октябрь 2022 йил
image

Хабарингиз бор, Халқ таълими вазирлиги томонидан «Ўқитувчилар-келажагимиз бунёдкорларидир!» видеороликлар танлови эълон қилинган эди.

Мазкур танловнинг асосий мақсади умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари томонидан ўз устозлари фаолиятига нисбатан ҳурмат акс эттирилган видеороликларни яратиш ва тарқатиш орқали ўқувчи-ёшларнинг фаоллигини ошириш, улар томонидан амалга оширилаётган ижодий ташаббусларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

Жамоатчилик томонидан ғолибларни аниқлаш учун сараланган видеороликлар вазирликнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий танловлар саҳифасида эълон қилинди. Овоз бериш жараёнларининг якуний натижаларига кўра, энг кўп овоз тўплаган қўйидаги таълим муассасалари «Ўқитувчилар-келажагимиз бунёдкорларидир!» танлови ғолиби деб топилди.

Танловда ғолиб деб топилган умумтаълим мактаблари вазирлик томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Ўқитувчилар-келажагимиз бунёдкорларидир!» видеороликлар танловининг республика босқичи ғолиблари

Р Ў Й Х А Т И

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани 1-сонли умумтаълим мактаби

Андижон вилояти Жалақудуқ тумани 22-сонли умумтаълим мактаби

Бухоро вилояти Бухоро шаҳри 4-сонли умумтаълим мактаби

Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани 90-сонли умумтаълим мактаби

Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани 75-сонли умумтаълим мактаби

Навоий вилояти Навоий шаҳар 12-сонли умумтаълим мактаби

Наманган вилояти Янги Наманган тумани 35-сонли умумтаълим мактаби

Самарқанд вилояти Самарқанд тумани 33-сонли умумтаълим мактаби

Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани Инглиз тилига ихтисослаштирилган мактаб интернати

Сурхондарё вилояти Ангор тумани 25-сонли умумтаълим мактаби

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри 24-сонли умумтаълим мактаби

Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани 49-сонли умумтаълим мактаби

Хоразм вилояти Урганч шаҳри 6-сонли умумтаълим мактаби

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани 241-сонли умумтаълим мактаби.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu