Янгийўл шаҳридаги умумтаълим мактаблар ходимларига методик ёрдам кўрсатилмоқда

26 октябрь 2022 йил
image

Хабарингиз бор, Халқ таълими вазирлиги, Республика болалар кутубхонаси ва Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази масъуллари умумий ўрта таълим мактаблари фаолиятини ўрганиш ва мактабларга услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент вилоятида бўлиб туришибди.

Ишчи гуруҳ томонидан мактаблардаги маънавий-маърифий, психологик хизмат ва касб-ҳунарга йўналтириш, кутубхоналарнинг бадиий адабиётлар билан таъминланиши, кутубхона меъёрий ҳужжатларининг юритилиши, ўқувчиларнинг кутубхоналарга жалб қилиш ҳолати, таълим муассасасида ўтказилаётган китобхонлик тадбирлари вилоятнинг Янгийўл шаҳри мисолида ўрганилди.

Республика болалар кутубхонаси мутахассисларининг шаҳардаги 10 дан ортиқ умумтаълим мактаблари фаолияти билан танишиши асносида таълим муассасаларидаги мавжуд кутубхоналар, уларнинг фаолияти, бадиий ва дарслик китобларининг ҳолати, ўқувчиларнинг кутубхонага жалб этилиши жараёнлари таҳлил этилди.

Бунда мактаб кутубхоналарида яратилган шарт-шароитлар, китоб фонди ва кутубхоначилар дуч келаётган муаммолар ўрганилиб, китоб фондидан оқилона фойдаланиш, китобхонлар сонини кўпайтириш, таълим муассасасида китобхонлик тадбирларини ташкил этиш ва малакалари ошириш бўйича мактаблар кутубхоначиларига муҳим тавсиялар берилди.

Республика болалар кутубхонаси Ахборот хизмати

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu