Мактабларнинг мавжуд инфратузилмасини янада яхшилаш, синфхоналарни зарур ўқув жиҳозлари таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари томонидан жойларда олиб борилаётган таҳлилий ўрганишлар давомида қатор таклифлар билдирилмоқда.
2022 йил май ойида Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидовнинг Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги 12-умумтаълим мактабида ўтказган ўрганишлари даврида ўқувчиларнинг мактабнинг эски компьютерларини янги компьютер жиҳозлари билан алмаштириш таклифи инобатга олинган эди.
Айни вақтда вазир томонидан ваъда қилинган компьютер жиҳозлари мазкур мактабга етказиб берилди ҳам тегишли синфхоналарга ўрнатилди. Бу катта эътибор ва рағбатдан нафақат мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари, балки шу ҳудудда яшовчи ота-оналар ҳам жуда мамнун эканликларини билдиришди.
Таъкидлаш лозимки, жорий йилда мактабнинг 110 нафар битирувчи ўқувчиларининг 100 нафарга яқини турли олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилинди. Бу албатта, ўз касбига садоқат ва фидойилик билан меҳнат қилаётган ўқитувчиларнинг жонбозлиги, билдирилаётган ишончни тўла оқлашга интилаётган ўқувчиларнинг бетиним ҳаракати маҳсулидир.