Янги авлод ўқув-услубий мажмуалари тест синовларида иштирок этиш учун 6 229 та ариза келиб тушди

7 октябрь 2022 йил
image

Халқ таълими вазирлиги talim2023.uz сайти ва Телеграм боти @talim2023_bot орқали биринчи ва иккинчи синфларга мўлжалланган янги авлод ўқув-услубий мажмуалари тест синовларида иштирок этиш учун аризалар қабул қилиниши тўхтатилганини маълум қилади.

Фарзандларимиз келажаги учун бефарқ бўлмасдан, мамлакатимизда таълим тизимини ислоҳ қилишда фаол иштирок этиш истагини билдирган барча ўқитувчиларга миннатдорчилик билдирамиз.

Таҳлилларга кўра, 4-7 октябр кунлари оралиғида 6 229 та ариза келиб тушди.

Ҳудудлар кесимида:
Андижон вилояти – 134 та;
Бухоро вилояти – 145 та;
Жиззах вилояти – 86 та;
Қашқадарё вилоятида – 141 та;
Навоий вилояти – 85 та;
Наманган вилояти – 156 та;
Самарқанд вилояти – 3 300 та;
Сурхондарё вилояти – 159 та;
Сирдарё вилояти – 63 та;
Тошкент вилояти - 1 447 та;
Фарғона вилояти – 210 та;
Хоразм вилояти – 67 та;
Қорақалпоғистон Республикаси – 59 та;
Тошкент шаҳри - 177 та.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ишчи гуруҳ talim2023.uz сайти ва Телеграм боти @talim2023_bot орқали юборилган барча аризаларни ўрганиб чиқади. Барча ҳудудлар учун махсус тренерлар тайёрланади, улар ўқув-услубий мажмуаларни амалиётда қўллаш бўйича ўқув машғулотларини ўтказади, шундан сўнг мажмуалар апробация учун тақдим этилади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu