Бугун 4 сентябрь куни ҳозирги вақтда хизмат сафари билан Самарқанд вилоятида бўлиб турган Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов раҳбарлигида видео-конференц алоқа тарзида умумтаълим муассасаларининг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати муҳокама қилинди.
Йиғилиш давомида вазир ўринбосарлари ҳамда вилоят раҳбарларининг мактабларни янги ўкув йилига тайёргарлик ҳолати бўйича ҳисоботлари эшиттирилди.
Таъмир ишлари давом этаётган мактаб ўқувчиларини бошқа мактабларга тўғри тақсимлаш ва таълим жараёнларини сифатли таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Маълумот учун, жорий йилда юртимизда мавжуд 10130 та умумтаълим мактабларининг 1-синфига 700 мингдан ортиқ ўқувчи қабул қилинади.