Ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари Беларусда маданий ҳордиқ чиқарди

5 сентябрь 2022 йил
image

Беларусь Республикаси таълим вазири Игорь Карпенконинг таклифига кўра фан олимпиадалари, спорт, санъат ва IT йўналишлари бўйича юқори натижаларга эришган 25 нафар ўқувчимиз  “Зубрёнок” Миллий болалар таълим ва соғлиқни сақлаш марказида дам олиш имкониятига эга бўлди.

Жорий йилнинг 20-30 август кунлари иқтидорли ўқувчиларимиз беларус ва россиялик тенгдошлари билан бирга турли маданий марказлар ҳамда тарихий обидаларга саёҳат қилишди. Шу билан бирга компьютер тўгараклари, оммавий тадбирлар, спорт мусобақаларида ҳам фаол иштирок этиб, тиббиёт марказида турли тиббий муолажалар олиб қайтишди.

Халқ таълими вазирлиги ўқувчиларнинг мароқли ҳордиғини ташкиллаштиргани учун Беларусь Республикаси таълим вазири Игорь Карпенко ва унинг жамоасига ўз миннатдорчилигини изҳор этади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu