Хабарингиз бор, жорий йил сентябрь ойида мамлакатимизда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарларининг олий даражадаги навбатдаги Саммити, шунингдек қатор хорижий мамлакат раҳбарларининг расмий ташрифлари бўлиб ўтади.
Мазкур жараёнлар ва тадбирлар ўтказиладиган ҳудудларга яқин жойларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, аҳолига қулай шароитларни яратиш мақсадида Самарқанд шаҳридаги умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув жараёнлари жорий йилнинг 19 сентябрь санасидан бошланишини маълум қиламиз.
Самарқанд шаҳридаги мактаб ўқувчиларининг қолдирилган дарс соатлари ўқув йили давомида таътиллар ҳисобидан тўлдирилади.
Самарқанд вилояти халқ таълими
бошқармаси ахборот хизмати