Халқ таълими вазирлигида Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси ўтказилди

30 июнь 2022 йил
image

Хабарингиз бор, 25 июндан “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари, мактаб директорлари, ўринбосарлари ва ўқитувчилари иштирокида “Конституцион ислоҳотлар” мавзусида муҳокама-муносабат тадбири ўтказилди. 


Видеоконференцалоқа шаклида ташкил этилган тадбирда Бош қомусимизга киритилиши кутилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг аҳамияти, долзарблиги ҳақида сўз юритилди. 

Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси спикери ўринбосари, ХДП фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятов Конституциямизга киритилиши кутилаётган ҳар бир ўзгартиришларни батафсил таҳлил қилиб берди. 

Йиғилишда Конституциявий ўзгаришларга бефарқ бўлмаган 60 мингдан ортиқ халқ таълими соҳаси ходимларидан юборилгани ва илгари сурилганлиги қайд этилди. 
Айтиш жоизки, Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳам Конституцияга бир нечта таклифлар киритилган. Ушбу таклифларнинг бир нечтаси инобатга олинганлиги давлатимизнинг Халқ таълими тизимига бўлган юксак эътиборининг нишонаси саналади. 

Хусусан, Конституциянинг 41-моддасига қўшимча сифатида педагог ходимларнинг касбий фаолиятига аралашишга, шунингдек уларнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга монелик қилишга йўл қўйилмаслигини белгиловчи нормаларнинг киритилиши бугунги кунда педагог ходимларимизнинг эркин педагогик фаолият билан шуғулланишлари учун замин яратади.

Шунингдек, 64-моддага қўшимча сифатида ота-она ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълими, соғлиғи, тўлақонлик ва уйғун камол топиши тўғрисида қайғуриши шартлиги ёш авлод тақдири учун масъулиятни янада оширишга хизмат қилади.    

Конституциявий комиссия томонидан аҳоли фикри ва таклифларини қабул қилиш ишлари тизимли йўлга қўйилгани қайд этилди. Натижада, юртимизда олиб борилаётган Конституциявий ислоҳотларда нафақат олимлар, ҳуқуқшунослар, мутахассислар, балки фуқароларнинг ўзи ҳам бевосита иштирок этмоқда.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu