Халқ таълими вазирлиги инклюзив таълимни ривожлантириш мақсадида Франциянинг INSHEA институти билан ҳамкорлик ўрнатди

29 июнь 2022 йил
image

Айни дамда Францияда бўлиб турган Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев ҳамда Франциянинг ногиронлиги бўлган ёшларни ўқитиш ва мослаштирилган ўқитиш миллий малакасини ошириш ва тадқиқот институти INSHEA директори Жак Микуловик билан ҳамкорлик қилишга келишиб олди. 

Келишув инклюзив таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратган ҳолда илмий-тадқиқот, таълим, ўқитиш ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш соҳаларида ҳамкорлик ташаббуслари ва алмашинувларини рағбатлантиришга қаратилган.

Ҳамкорлик Ўзбекистонда инклюзив таълимни ривожлантиришда Франция тажрибасидан фойдаланиш масалаларини ўз ичига олади. Хусусан умумтаълим мактабларда инклюзив таълимни ривожлантириш, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги таълим муассасаларга ўқитувчиларнинг соҳадаги малакаларини ошириш ва хорижий методикаларни жорий қилиш учун илғор тажрибали халқаро эксперт ва педагогларни жалб этиш кўзда тутилган.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu