Бугун Олий Мажлис Сенати биносида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан республикамиздаги Меҳрибонлик уйлари, имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати тарбияланувчилари, маҳаллаларда истиқомат қилувчи иқтидорли болалар сенаторлар билан учрашиб, Сенат фаолияти билан танишди.
Учрашувда Сенат Раиси Танзила Норбоева болаларни байрам билан қутлаб, уларга бугун Давлатимиз томонидан болаларни ҳимоя қилиш йўналишида олиб борилаётган ишлар, Сенат фаолияти, ялпи мажлислар залида қонунларнинг қабул қилиш жараёнлари ҳақида маълумот берди. Болажонлар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан берган барча саволларига жавоб олди.
Тадбир доирасида Сенатнинг янги биноси бўйлаб экскурсия уюштирилди. Болалар қонунларни қабул қилиш, уларнинг ижроси юзасидан парламент назоратини ташкил этиш жараёнлари билан таништирилди.
Тадбир сўнгида болаларга эсдалик совғалар топширилди.