Бугун Сирдарё вилоятида “Баркамол авлод” болалар мактабининг замон талабларига мос, инновацион жиҳозлар билан таъминланган биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
“Баркамол авлод” болалар мактабининг очилиш маросимида Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов, Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ҳамда мутасадди ходимлар иштирок этди.
Очилиш маросимидан сўнг Халқ таълими вазири бино ҳолати билан яқиндан танишди.
Сўнгра тўгарак аъзолари билан суҳбатлашиб, иқтидорли ўқувчиларга қимматбаҳо совғалар топширилди.