Давлатобод туманидаги 52-сонли мактабда замонавий Дзюдо спорт зали фойдаланишга топширилди. Тантанали очилиш тадбирида Халқ таьлими вазири Бахтиёр Саидов, Дзюдо федерацияси раҳбари, Наманган вилояти ҳокими ўринбосари, мактаб педагогик жамоаси ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Эндиликда ушбу спорт залда нафақат дзюдо, балки гимнастика, кураш каби спортнинг бошқа турлари билан ҳам шуғулланиш имконияти яратилди. Ушбу спорт мажмуаси фаолияти орқали келажакда жаҳон чемпионлари, олимпиада совриндорларини етиштириб чиқариш мақсади қўйилган.
Шу ернинг ўзида мактабнинг 5 та ташаббус доирасида тўгарак аъзоларининг ижодий ишлари кўргазмаси бўлиб ўтди. Битирувчи синф ўқувчилари ва “Заковат” клуби аъзолари билан мулоқот қилинди. Ўқувчилар билан келажакда эгаллайдиган касблари ҳақида сухбатлашилиб, мамлакат тараққиёти ва фаровон ҳаётга эришишда тўғри касб танлаш ва бу орқали жамиятимиз ва иқтисодиётимизнинг соҳалари ривожига ҳисса қўшиш имкониятлари хусусида сўз борди.
“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг туман босқичида ғолиб бўлган 5 нафар ўқувчига планшет тақдим қилинди.