Бугун пойтахтимиздаги “Анҳор-Локомотив” истироҳат боғида Халқ таълими вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда мазкур боғ раҳбарияти ҳамкорлигида Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилоятидаги 200 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ҳамда имконияти чекланган болалар учун “Ҳар бир фарзандга меҳр, эътибор” номли байрам тадбири ташкил қилинди.
Тадбир давомида болажонларга боғдаги барча атракционлардан бепул фойдаланиш имконияти яратиб берилди. Бундан ташқари хушовоз хонанда, созандалар, сўз усталари ҳамда шоирлар томонидан бадиий тадбир саҳнаси ташкил этилиб, ташкилотчилар томонидан уларга совғалар тақдим қилинди.
Тадбир болажонларга олам-олам қувонч ҳадя этди.