12-15 май кунлари Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган XVIII халқаро футбол турнирида Меҳрибонлик уйларининг 11-12 ёшли тарбияланувчиларидан ташкил топган терма жамоа иштирок этди.
Мазкур мусобақада Тошкент шаҳридаги 21-,22-сонли ҳамда Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли Меҳрибонлик уйи тарбиланувчиларидан иборат "Ўзбекистон" терма жамоаси аъзолари муносиб иштирок этиб, мусобақанинг мутлоқ ғолиби бўлишди.
22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбиячиси Абдулазиз Маннопов бошчилигидаги мусобақада "Ўзбекистон" терма жамоаси "Шатлова" жамоаси устидан 4-1 хисобида ғалаба қозониб, финал босқичига йўл олди ва ушбу босқичда "КУРСК" терма жамоасини 5-4 хисобида мағлуб этиб, фахрли 1-ўринни эгаллашди.
Халқ таълими вазирлиги болаларимизни ушбу ғалаба билан самимий муборакбод этади ва келгуси мусобақаларда ҳам муваффақиятлар тилаб қолади!