Жорий йилнинг 13 май куни Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши томонидан ташкил этилаётган “Ёш гвардиячи” ҳарбий-спорт мусобақасининг республика босқичига старт берилган эди.
Мазкур мусобада ҳар бир ҳудуддан биттадан жами 16 та жамоалар ўзаро дўстона беллашди. Ўта қизғин ва баҳсли ўтган беллашувлар натижаларига кўра 1-ўрин Навоий, 2-ўрин Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда 3-ўринни Андижон вилояти жамоаси қўлга киритди.
Бу каби мусобақаларни ўтказишдан асосий мақсад мактаб ўқувчиларида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, спорт мусобақалари орқали ёшларда ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, мардлик ва ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини камол топтириш, шунингдек, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олишдан иборат.