“МАКТАББАЙ” ИШЛАШ ОРҚАЛИ НАТИЖАГА ЭРИШИЛАДИ”

11 май 2022 йил
image

Бугун Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари Фарғона вилоятидаги таълим муассасаларини ўрганишни бошлади. Хусусан, Қува туманидаги 14-, 52-сонли, Тошлоқ туманидаги 33-сонли мактабларда бўлди.

14-сонли мактабда 11-синф ўқувчиларининг дарс жараёнларида иштирок этиб, мактабни тамомлаш арафасида эгаллаган билимлари, олдиларига қўйган мақсадлари, келажакда танлаган касблари юзасидан самимий мулоқот қилинди. Битирувчилар орасида дунёқараши кенг, билимга чанқоқ, аниқ мақсад қўйиб, касб танлаган 4 нафар ўқувчи эътироф этилиб, уларга планшет тақдим этилди.

photo2022-05-1119-48-30.jpg

Педагоглар билан мулоқотда мамлакат эртанги куни ўқитувчиларга боғлиқ эканлиги, бу жуда катта масъулият эканлиги тушунтирилди. Бу каби мулоқотлар Тошлоқ туманидаги 33-сонли мактабда ҳам ташкил этилди.

photo2022-05-1119-48-31.jpg

Қува туманидаги 52-сонли мактаб 1968 йилда мослашган бино (дала шийпони) шаклида қурилган, 2008 йилда таъмирланган бўлсада, ўқув хоналарида таълим олиш учун шароитлари етарли эмас. Шу боис, биринчи навбатда мактаб учун янги бино қуриш орқали шароитларни яхшилаш учун Инвестиция дастурига киритилиши белгиланди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu