«Замонамиз қаҳрамонлари» лойиҳасининг навбатдаги ғолиби daryo.uz нашри мухбири Хонзодабегим Аъзамова Халқ таълими вазирлиги томонидан ноутбук билан тақдирланди. Хонзодабегим трендга олиб чиққан Яккасарой тумани 89-мактабнинг 71 ёшли жисмоний тарбия ўқитувчиси Нурхон Мўминова эса «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.
30 йил давомида шу соҳада фаолият юритган Нурхон Мўминованинг фаолияти кўплаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътирофларига сазовор бўлди.
Сизнинг ҳам атрофингизда ҳам ана шундай фидоий устозлар бор ва сиз уларни танийсиз. Уларнинг фаолиятини ижтимоий тармоқларда трендга чиқаринг ҳамда ноутбук соҳиби бўлинг.