✅Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 25-сон қарори билан "Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом" тасдиқланди.
✅Мазкур низом билан халқ таълими тизимидаги раҳбар, педагог ва мутахассис ходимларни узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби белгиланди.
✅Низомга мувофиқ, эндиликда халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланадиган нодавлат таълим ташкилотлари реестри шакллантирилади.