Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳим Жўраев ва Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Тўлқин Каримовлар вилоят "Баркамол авлод болалар маркази"да болалар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Шунингдек, Косон туманидаги 44-умумий ўрта таълим мактабида ташкил қилинган Абдулла Орипов номидаги музей фаолияти, Яккабоғ туманидаги 61-,17-сонли умумий ўрта таълим мактабларда ўқитувчилар хамда ўқувчилар учун яратилган имкониятлар билан танишди.
Иброҳим Жўраев томонидан таъмирталаб мактабларни давлат дастурига киритиш уларни замонавий мактабларга айлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.
Соҳа масъуллари томонидан мактаблардаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари, мактаблардаги таъмирталаб биноларни таъмирлаш, мактабнинг санитар-эпидемиологик ҳолатларига эътибор қаратиш юзасидан кўрсатмалар берилди.