ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ИНСТИТУТДА ОАВ ВАКИЛЛАРИ УЧУН ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ ЎТКАЗИЛДИ

21 январь 2022 йил
image

Бугун Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтида ОАВ вакиллари учун очиқ эшиклар куни ташкил этилди. Тадбирда журнал ва газеталар муҳаррирлари, мухбирлар иштирок этдилар. 

Институт директори Аюбхон Раджиев  институтда 2021 йилда олиб борилган  ишлар, эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар тўғрисида тақдимот қилди. Институтнинг янги ишга туширилган "Узлуксиз касбий таълим" ва халқаро баҳолаш дастурларига тайёргарликка қаратилган тренажор "STesting" платформалари билан таништирди. 

Шунингдек, халқ таълими тизимида ўрганилган муаммолар ечими юзасидан олиб борилаётган лойиҳаларга ҳам тўхталиб ўтди.

ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олдилар. Институт директори журнал ва газеталар фаолияти жамият тараққиётида муҳим эканлигини ҳамда ҳар доим уларни қўллаб қувватлашга тайёрлигини билдириб ўтди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu