Бугунги кунда Наманган вилоятида 8 та алоҳида таълим эҳтиёжлари мавжуд болалар учун мактаблар фаолият юритмоқда. Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари ишчи гуруҳ вилоятдаги умумтаълим мактаблари фаолиятини ўрганиш билан бирга Янги Наманган туманидаги 49-сонли алоҳида таълим эҳтиёжи мавжуд болалар учун мўлжалланган мактаб-интернатида ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан танишди.
Мазкур мактаб-интернати 1978 йилда ташкил этилган, 200 ўринга мўлжалланган ва ҳозирда унда 251 нафар ўқувчи тарбияланмоқда. Мактаб-интернатда алоҳида эҳтиёжи мавжуд болаларга ҳар қачонгидан кўпроқ эътибор қаратиш, ўқув жараёнларини ривожлантириш, педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш, улар учун махсус ўқув дастур ва қўлланмаларни такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.
Мактаб-интернатда ўқувчилар учун шароитларни янада яхшилаш мақсадида ўқув биноси, ошхонаси ва бошқа ёрдамчи хоналарни таъмирлаш учун вилоят ҳокимлиги билан биргаликда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш Дастурига қўшимча киритиш бўйича таклиф тайёрланади.
Мактаб-интернат педагогик жамоасига телевизор топширилди.