“Касбий ривожланиш куни” ҳамда “Касбий ривожлантириш соати” тадбирлари фаоллик билан ўтказилди

22 январь 2025 йил
image

2024-2025 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчилари учун фанлар кесимида “Касбий ривожланиш куни” ҳамда “Касбий ривожлантириш соати” тадбирлари ўтказилиши белгиланган.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида  тренинглар ўтказилиб, унда мактаб  директор ўринбосарлари, бошланғич синф етакчи ўқитувчилари фаол иштирок этди.

Тренингларда КРК ва КРС тадбирларининг моҳияти ҳамда таълим сифатини оширишда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарларининг роли ҳақида маълумот берилди. 

Шунингдек, иштирокчилар  ушбу жараённи яна-да самарали ташкил этиш бўйича берган саволларига батафсил жавоб олди.

Тренинглар халқаро таълим ташкилотларининг методик материаллари асосида ўтказилиб, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш ва замонавий педагогик ёндашувларни амалиётга жорий этишга қаратилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu