Самарқанд шаҳридаги Президент мактабида Самарқанд ҳарбий прокуратураси, ҳарбий қисм ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида "Янги Ўзбекистон армияси — мамлакат таянчи, халқимиз фахри!" шиори остида ватанпарварлик фестивали ўтказилди.
Сўз олганлар томонидан миллий армиямиз куч-қудрати, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига яратилган кенг имкониятлар, шунингдек, юртимизда ёшлар учун кўрсатилаётган алоҳида ғамхўрлик ва эътибор ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.
Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар, фахрий қоровулнинг кўргазмали чиқишлари ёшлар қалбида ватанпарварлик туйғуларини янада оширди.