Халқаро ҳамкорлик

11 декабрь 2024 йил
image

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси таълим тизимининг 34 нафар ходими Финландиянинг мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги илғор тажрибасини ўрганиш мақсадида, Хелсинки шаҳрида ўқув сафарида иштирок этишмоқда.

Маълумот учун: Мазкур сафар 2024 йил 22 февралда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Финляндия таълим агентлиги ўртасида имзоланган ўзаро англашув меморандуми доирасида амалга оширилаётган “Финландия тажрибасидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон таълим соҳасини ривожлантириш” қўшма лойиҳасининг бир қисмидир. 

Ушбу ҳамкорлик натижасида таълим тизими  сифатини ошириш, Ўзбекистонда болаларнинг таълим олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, янги услуб ва таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш кутилмоқда.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu