Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида Жамоат хавфсизлиги университети билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан тайёрланган «Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси» номли китоб тақдимоти ўтказилди.

Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарход Боқиев, Жамоат хавфсизлиги университети масъуллари, китоб муаллифлари ва педагоглар иштирок этди.

Тадбир доирасида сўзга чиққанлар томонидан бугунги кунда янгиланган конституциявий-ҳуқуқий шароитларда мамлакатимиз тараққиётининг асосий йўналишларини такомиллаштириш ва амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ўқувчи-ёшларимизга тушунарли тильда етказиб бориш эканлиги таъкидлади.


Айтиш жоизки, мазкур китоб мактаб ўқувчиларини ранг-баранг тасвирлар ва соддалаштирилган схемалар орқали Бош қомусимизни янада осонроқ идрок этиши ҳамда мамлакатимизнинг асосий қонунининг мураккаб ҳуқуқий тилини англаб етишида хизмат қилади.


Келгусида ушбу китобни республикамиздаги барча умумтаълим муассасаларига етказиб бориш режалаштирилган.