Унда 10мингдан ортиқ мактабларда фаолият олиб бораётган 10 минг 800 нафарга яқин мусиқа маданияти фани ўқитувчилари, шунингдек, 322 та Мусиқа ва санъат мактабларининг директорлари ҳамда тегишли мутахассислари онлайн ва оффлайн шаклда иштирок этишди.
Тадбирни кириш сўзи билан вазир Ҳилола Умарова очиб берди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-391-сон Қарори мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритди.
У шунингдек мазкур Қарор билан устозларга яратилган имкониятлар ҳамда бу орқали ёш авлодни мусиқага, санъатга бўлган муҳаббатини ошириш йўлида қилинаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг, Маданият вазири Озодбек Назарбеков сўзга чиқиб, мусиқа маданияти фани устозларининг фаолиятлари, уларни синовдан ўтказиш ва интеграция ҳақида сўз юритди.