Республикамизнинг барча ҳудудларида 1-гуруҳ фанларидан (математика, физика, кимё, биология, информатика) асосий олимпиаданинг ИИИ (вилоят) босқичига старт берилди.
Вилоят босқичи 17 та фандан ташкил қилиниб, 4 декабр кунигача давом этади, бунда 33 минг нафарга яқин 9-10-11-синф ўқувчиларининг иштироки кутилмоқда.
Амалдаги тартиб бўйича асосий олимпиаданинг ИИИ босқичида ғолиб бўлган ўқувчилар:
1-ўрин учун БҲМнинг 6 баравари;
2-ўрин учун БҲМнинг 4 баравари;
3-ўрин учун БҲМнинг 3 баравари миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланади.
Мазкур босқичда 1-2-3-ўринни қўлга киритган 11-синф ўқувчилари олимпиаданинг Республика босқичида, шунингдек, 1-гуруҳ фанларидан ҳар бир синф бўйича энг яхши натижа қайд этган дастлабки 5 нафар иштирокчи халқаро олимпиадаларда иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоасига саралашнинг 1-босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритади.
Барча иштирокчиларга омад тилаб қоламиз!