Мактабгача ва мактаб таълими вазири KOICA нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори билан учрашди

23 ноябрь 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Шин Мёнг Соп билан учрашди.

Учрашувда имконияти чекланган болалар учун таълим имкониятларини кенгайтиришга қаратилган “Dot Pad” лойиҳасини амалга ошириш бўйича меморандум имзоланди. 

Ушбу ташаббус замонавий тактил ўқув ускуналари ва уларга мос технологияларни тақдим этиш орқали инклюзив таълимни ривожлантиришга хизмат қилади. Меморандум таълим соҳасида инновация ва тенгликни ривожлантириш борасидаги икки томонлама ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлайди.

Лойиҳа доирасида “Dot Pad” қурилмаси, улар билан ишлаш учун бошқарув ускунаси етказиб берилади, шунингдек, ўқитувчиларга мазкур мосламалар билан фойдаланиш бўйича ўқув машғулотлари ўтказилиши режалаштирилган.

Ушбу лойиҳа имконияти чекланган болаларнинг таълим олиш имкониятларини кенгайтириш ва уларнинг ижтимоий ривожланишига кўмаклашишда муҳим қадам ҳисобланади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu