Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига Ҳилола Умарованинг номзоди кўриб чиқилди.
Мажлисда Ҳилола Умарова мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ислоҳотларнинг самарадорлигини янада ошириш борасидаги келгусида амалга ошириладиган ишлар бўйича ўз Ҳаракатлар дастури ҳақида ахборот берди.
Депутатлар Ҳилола Умарова номзодини Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига маъқулладилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 ноябрдаги тегишли Фармони билан Ҳилола Умарова Мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига тайинланди.
Вазир ўтган вақт давомида мактабгача ва мактаб таълими тизимини ривожлантириш, таълим сифати ва педагоглар малакасини ошириш, иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича самарали иш олиб бормоқда.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги жамоаси Ҳилола Умаровани Мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига тайинланганлиги билан табриклаган ҳолда, келгуси фаолиятида катта муваффақиятлар тилайди.