Мактабгача ва мактаб таълими вазири ОТБнинг Ўзбекистондаги минтақавий директори билан учрашди

20 ноябрь 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Осиё тараққиёт банки (ОТБ)нинг Инсон капитали ва ижтимоий ривожланиш сектори бошқарув директори Сафия Шакил ҳамда ОТБнинг Ўзбекистондаги минтақавий директори Канокпан Лао-Арая билан учрашди. 

Учрашув давомида таълим тизимида амалга оширилаётган лойиҳалар, жумладан, СТЕМ лабораторияларини жиҳозлаш лойиҳаси муҳокама қилинди. 

Вазир томонидан мазкур лойиҳанинг аҳамияти таъкидланиб, бу ёшларнинг замонавий билим ва технологик кўникмаларни эгаллашларига ёрдам бериши алоҳида қайд этилди. 

Ушбу ташаббус мамлакат иқтисодий тараққиётига ҳисса қўшиш билан бирга, глобал рақобатбардошликни ошириш ҳамда келажак авлодни инновацион ривожланишга тайёрлашда муҳим рол ўйнаши айтиб ўтилди.

Шунингдек, томонлар мактабгача ва мактаб таълими соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келгуси режаларни муҳокама қилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu