www.оpenbudget.uz расмий веб-сайтида “Ташаббусли бюджет” лойиҳасига старт берилди. Мазкур жараёнда фаол иштирок этиш орқали халқ таълими тизимидаги муассасаларга қўшимча маблағ олиш имконияти мавжуд.
Айни дамда "Ташаббусли бюджет" жараёнида халқ таълими тизимига қарашли 5065 та муассаса иштирок этмоқда. Бу иштирок этаётган 69700 та жами лойиҳаларнинг 7 фоизи демакдир.
Халқ таълими тизимига қарашли ташаббусларни илгари суришда Сурхондарё вилояти етакчилик қилмоқда. Ушбу вилоятдан жами 822 та таълим муассасаси, кейинги ўринларда Сирдарё (566 та) ва Хоразм (450 та) вилоятларига тегишли таълим муассасаларнинг моддий-техник базасини яхшилаш бўйича ташаббуслар илгари сурилган.
Айни дамда "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси учун ажратиладиган маблағ миқдори 1,1 трлн сўмни ташкил қилади.
Овоз бериш жараёни жорий йилнинг 31 март кунига қадар давом этади. Сиз ҳам овоз бериш жараёнида иштирок этиб, мактабларнинг ҳолатини яхшилаш учун ажратиладиган қўшимча бюджет маблағларини оширишга ўз ҳиссангизни қўшинг.