"Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш" лойиҳаси ва унинг натижалари муҳокама қилинди

18 октябрь 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақасида таълим бўйича амалиёт менежери Рита Алмейда бошчилигидаги делегация билан учрашди. 

Мазкур учрашувда мактабгача таълим йўналишида Жаҳон банки иштирокида амалга оширилаётган "Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш" лойиҳаси ва унинг натижалари муҳокама қилинди. 

Суҳбат давомида келажакда мактабгача ва мактаб таълим тизимини такомиллаштириш, педагоглар малакасини ошириш бўйича "Иқтисодий ўсиш йўлида халқ таълими тизимини трансформация қилиш" ҳамда "Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш" II фаза" каби лойиҳаларни йўлга қўйиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu