АЛОҲИДА ТАЪЛИМ ЭҲТИЁЖЛАРИ БЎЛГАН БОЛАЛАР УЧУН ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ДАВЛАТ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА КАСБГА ЎҚИТИШ КУРСЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

27 март 2021 йил
image


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар)да касбга ўқитиш курсларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қарор лойиҳасининг мақсади алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларида касбга ўқитиш курслари ташкил этиш, ўқувчилар томонидан касб-ҳунар кўникмаларининг ўзлаштирилишини таъминлаш, махсус ва чуқурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган касбларни ўргатиш орқали уларнинг касб-ҳунар олишга бўлган эҳтиёжини қондиришдан иборат.

Бундан ташқари касбий таълим бериш жараёнида «уста-шогирд» анъаналари, маҳаллий ва хорижий илғор тажрибани ўрганган ҳолда энг мақбул усуллардан фойдаланиш ҳамда касбларнинг малака талаблари ва касбий таълим бериш жараёнининг методик таъминотини такомиллаштириб бориш кўзда тутилган.

Шунингдек қарорга кўра, ўқувчиларда мустақил ижодий фикрлаган ҳолда меҳнат жараёнини ташкил этиш кўникмаларини шакллантириш орқали уларнинг меҳнат фаолияти билан фаол шуғулланиши имконини берувчи касб эгаси бўлишлари ҳамда меҳнат бозори учун махсус ва чуқурлаштирилган тайёргарлик талаб этилмайдиган касблар бўйича рақобатбардош кадрлар тайёрланиши таъминланади.

Қарордан кутилаётган натижа алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчиларини касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиққан ҳолда келажакда эгаллаган касблари бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланишларига шарт-шароитлар яратиш ҳамда таълим муассасаларини битирган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни иш билан таъминлашдан иборат.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu