Жан Тирол Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова билан учрашди. Шундан сўнг у шахсий манфаатлар ва ижтимоий фаровонлик ўртасидаги мувозанатни тушунтириб, халқ фаровонлигига эришиш бўйича қизиқарли маъруза ўтказди.
Очиқ маърузада 700 га яқин илм-фан вакиллари, иқтисодчилар, тадбиркорлар ва талабалар қатнашиб, ўзлари учун янги тажриба ва билимларга эга бўлишди.
Нобел мукофоти совриндори билан учрашиш ва унинг маърузасида қатнашиш ёш иқтисодчилар учун айниқса, қизиқ воқеа бўлиб, улар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.