Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда GIZ (Германия) ҳамкорлигидаги ТехВЕТ Карера лойиҳаси доирасида ўқувчиларни касбга йўналтириш бўйича ҳамкорлик алоқаларини янада кучайтириш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди.
Тадбирда лойиҳа иштирокчилари бўлган умумтаълим ҳамда профессионал таълим муассасалари ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Семинарда ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилиниб, ўқувчиларни касбга йўналтириш бўйича ишлаб чиқилган онлайн йўриқномалар тақдимоти ўтказилди.
Жумладан, ота-оналар ва ўқувчиларга мўлжалланган "Фарзандим учун энг яхшисини хоҳлайман", "Келинг, ишга ҳужжат топширамиз", "Германияда карера имкониятлари" каби онлайн қўлланмалар тақдим этилди.