UNESCO ташкилоти вакиллари билан медиасаводхонлик юзасидан учрашув бўлиб ўтди

20 сентябрь 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида UNESCO ташкилоти вакиллари билан медиасаводхонлик юзасидан учрашув бўлиб ўтди. 

Унда вазирнинг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев, халқаро консультант, доктор Олунифеси Адекунле Сураж ҳамда икки томондан масъуллар иштирок этди. 

Тадбир давомида:

➖мактабларда медиа саводхонлик тизимини такомиллаштириш, 
➖таълимда онлайн-хавфсизликни таъминлаш,
➖умумтаълим фанлари дарсликларига медиа таълимнинг сингдирилиши каби мавзуларда сўз борди.

Маълумот ўрнида: мактабларининг тарбия, информатика ва АТ, география, физика, математика, тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари, она тили фанлари таркибига ахборотни олиш ва саралаш, ишончли манбаларни аниқлаш, сохта ва ҳақиқий ахборотни бир-биридан фарқлаш каби тушунчалар сингдирилган ҳолда ўқитилиб келинмоқда.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu