Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Сингапур таълим ташкилоти ҳамкорлигида ўқувчиларнинг математика ва табиий фанлардан билимларини сунъий интеллектга асосланган платформаси (https://www.cerebry.co/) орқали баҳолаш тизими йўлга қўйилди.
Ушбу платформадан мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилар компютер, планшет ёрдамида исталган жойда туриб фойдаланишлари мумкин.
Платформа сунъий интеллектга асосланган бўлиб, унда берилаётган саволлар ўқувчиларнинг билимига мослашувчан ҳисобланади.
Ўқитувчилар ҳам платформа орқали ўқувчиларга топшириқлар берадилар ва натижаларни мониторинг қилишлари мумкин.
Ушбу платформадан барча мактаб ўқувчилари фойдаланишлари ва натижаларни таҳлил қилишлари мумкин. Бунинг учун тизимда рўйхатдан ўтиш талаб этилади. Топшириқлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида жойлаштирилган.
Айни дамда Республикамиздаги мактаблар ўқувчилари ҳамда устозларнинг https://www.cerebry.co/ платформаси орқали рўйхатдан ўтиш жараёнлари давом этмоқда.