Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактабида янги ўқув йили бошланди

16 сентябрь 2024 йил
image

Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тасарруфида ташкил этилган Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактабида янги ўқув йили бошланди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова, Спорт вазири Адҳам Икрамов,  Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори Алишер Уббиев, икки карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов, бокс мактаби ўқувчилари ва ота-оналар, педагог-мураббийлар иштирок этди. 

Маълумот ўрнида: мазкур спорт мактабига кириш имтиҳонлари икки босқичда ташкил этилди. Биринчи босқич имтиҳонлари 27-28-29 август кунлари ўтказилди. 

Унда талабгорлар умумий ҳамда жисмоний тайёргарлик бўйича синовдан ўтишди. 

Иккинчи босқич имтиҳонлари 30 август куни ўтказилди. Унда талабгорлар психологик ва интеллектуал қобилият даражасини аниқлаш бўйича тест синовларидан ўтди. 

Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактабига 2024/2025 ўқув йили учун кириш имтиҳонларидан ўтган 96 нафар ўқувчи қабул қилинди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu