Мактабгача  таълим ташкилотлари раҳбарлари учун семинар-тренинг ташкил этилди

14 сентябрь 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги делегацияси Корея Республикасида ўтказилган “Ўзбекистонда болаларга йўналтирилган таълим муҳитини яратиш бўйича малака ошириш” мавзусидаги ўқув курсларида иштирок этганидан хабарингиз бор. 

Мазкур тренинг иштирокчилари томонидан Тошкент шаҳридаги мактабгача  таълим ташкилотлари раҳбарлари учун семинар-тренинг ташкил этилди.

Бундан кўзланган мақсад — орттирилган халқаро тажриба билан ўртоқлашиш ҳамда мактабгача таълим ташкилотларида ривожлантирувчи ҳамда ўйин муҳитини ташкил этишнинг янгича ёндашувларни амалиётга жорий этишдан иборат.

Маҳорат дарслари интерактив тарзда ташкил этилиб, унда таълим-тарбия жараёнларида замонавий методикалардан самарали фойдаланиш ҳақида сўз борди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu