Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Фарғона вилояти, Сўх тумани педагоглари билан учрашди

5 сентябрь 2024 йил
image

Унда 200 нафардан ортиқ мактаб ўқитувчилари, фахрий устозлар, мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари иштирок этди.

Самимий ва кўтаринки руҳда ўтган мулоқот давомида ўқитувчиларнинг соҳа фаолиятига доир таклифлари, фикр ва мулоҳазалари тингланди.

Иштирокчи педагоглар Давлатимиз раҳбари томонидан таълим тизимига берилаётган эътибор ва бу ислоҳотларнинг энг олис ҳудуд бўлган Сўхдаги натижалари ҳақида ўз фикрларини билдиришди.

Вазир Ҳилола Умарова сўзи аввалида устозларни бошланган янги ўқув йили билан қутлар экан, сўнгги йилларда соҳада олиб борилаётган изчил ислоҳотлар давомий бўлишини, ҳудуддаги ўқувчиларнинг сифатли таълим-тарбия олиши учун барча имкониятлар ишга солинишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тадбирда соҳада узоқ йиллар фаолият юритган ҳамда алоҳида ўрнак кўрсатган 10 нафар педагог “Халқ таълими аълочиси” ва “Халқ таълими фидойиси” кўкрак нишонлари билан тақдирланди. Шунингдек, тумандаги 9 та мактабга компьютер жамланмалари топширилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu