Мактабларда “Биринчи қўнғироқ” садолари жаранглади

4 сентябрь 2024 йил
image

Мамлакатимиз бўйлаб барча умумтаълим мактабларида "Бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - ватанмиз" шиори остида "Биринчи қўнғироқ" тадбирлари ўтказилди.

Тадбирда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мутасаддилари, масъул ходимлар, мактаб жамоаси ва ота-оналар иштирок этди.

Янги ўқув йили бошланишига бағишланган тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси садолари остида бошланди.

1-синфга илк қадам қўйган болажонларга 12 турдаги ўқув қуроллари, мактаб сумкалари, дарсликлар мажмуасидан иборат Президент совғалари топширилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu