Хусусий таълим соҳасидаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

6 июль 2024 йил
image

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан Очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш доирасида хусусий таълим соҳасидаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. 

Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худоёров, Савдо-саноат палатаси раҳбари Даврон Ваҳобов, Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов, Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Жаҳонгир Абдиев иштирок этишди.

Тадбир давомида тадбиркорлар томонидан:

  • таълим соҳасида лицензия бериш ва уни назорат қилиш вазифаси бетараф идорага юклатилиши,
  • лицензия олишда профессор-ўқитувчилар билан меҳнат шартномаси имзолаш,
  • хусусий мактабларга хорижий устозларни жалб қилиш каби таклифлар илгари сурилди. 

Ушбу таклифларни ўрганиш юзасидан масъулларга топшириқ берилди. 

Учрашувда тадбиркорлар таклифлари билан бир қаторда муаммоларига ечим топиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Мулоқотда, шунингдек видеоселектор орқали Республикадаги соҳага доир фаолият юритадиган тадбиркорлар ҳам иштирок этишди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu