Айни вақтда умумтаълим мактабларининг француз тили устозлари учун Франциянинг Ницца шаҳрида амалиёт жараёнлари давом этмоқда.
Амалиёр дастури доирасида бугун Франкофония маркази директори Янн Либрати ўзбекистонлик устозлар билан учрашиб, уларнинг фикр-мулоҳазаларига қулоқ тутди. Очиқ мулоқот "Юлдузларга етамиз!" шиори остида ташкил этилди.
Учрашувда, шунингдек яратилган шароитлар ҳамда келгусидаги режалар ҳақида ҳам сўз борди.
Янн Либрати очиқ мулоқот давомида ўзаро ҳамкорлик алоқалари кенгайиб, янги лойиҳалар устида ишлашга умид билдирди.
Бундан ташқари, дастур доирасида устозлар Франциянинг диққатга сазовор масканлари ҳамда уларнинг тарихи билан яқиндан танишишмоқда.