Владивосток шаҳрида “Келажак таълим макони: янги компетенциялар, инновациялар, технологиялар” мавзусида халқаро таълим форуми бўлиб ўтмоқда

24 июнь 2024 йил
image

Айни дамда Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида “Келажак таълим макони: янги компетенсиялар, инновациялар, технологиялар” мавзусида халқаро таълим форуми бўлиб ўтмоқда.  

Мазкур форум Ўзбекистон ва Россия таълим вакиллари ҳамкорлигида ўтказилаётган тўртинчи форум бўлиб, унда икки томоннинг 150га яқин таълим соҳаси вакиллари иштирок этишмоқда.  

Форум ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари Одил Абдураҳмонов, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Шоҳрух Далиевлар ҳам сўзга чиқишди.

Унда икки давлат ўртасида таълим соҳасида олиб борилаётган ҳамкорликлар ва янги йўналишлар, истиқболдаги режалар ҳақида сўз борди.

Фотолавҳалар манбаси: Узоқ Шарқ Давлат университети

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu